Маймун чечагига қарши вакцина ЖССТнинг дастлабки квалификациясидан ўтди

    Мазкур вакцина 18 ёшдан ошган инсонларга мўлжалланган. Уни тўрт ҳафталик танаффус билан, икки дозада, инъекция тарзида қабул қилиш мумкин.

    Даниянинг “Bavarian Nordic A/S” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган MVA-BN вакцинаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дастлабки квалификациясидан ўтган маймун чечагига қарши биринчи эмлаш воситаси бўлди.

    Қайд этилишича, мазкур вакцина 18 ёшдан ошган инсонларга мўлжалланган. Уни тўрт ҳафталик танаффус билан, икки дозада, инъекция тарзида қабул қилиш мумкин.

    Эмлаш воситасини музлаткичда сақлаш белгиланган. Ташқи муҳитда эса вакцина 2-8 даража илиқ ҳароратда саккиз ҳафтагача ўз таъсир кучини йўқотмайди.

    Эслатиб ўтамиз, mpox (маймун чечаги) вируси сўнгги ойларда яна глобал хавф омилига айлангач, август ўрталарида ушбу эпидемия Африка минтақасида фавқулодда ҳолат, деб эълон қилинган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates