Конго Демократик Республикасида минг нафарга яқин одам маймун чечаги туфайли ҳаётдан кўз юмди

    Конго Демократик Республикасида жорий йил бошидан буён 30 мингдан ортиқ mpox (маймун чечагининг янги номи) ҳолати аниқланди.

    Бу ҳақда Конго соғлиқни сақлаш вазири Самюэль Роже Камбага таяниб, Конгонинг Actualite ахборот портали маълум қилди.

    “Ҳозирги кунда бизда 31 мингта касал бўлиб, 988 киши ҳаётдан кўз юмган. Mpoxдан ҳалок бўлганларнинг асосий қисми болалар бўлиб, мазкур касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганларнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади, деди у.

    Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳозирги эпидемияга mpoxнинг икки штамми сабаб бўлмоқда, унинг сўзларига кўра, энг хавфлиси жинсий йўл билан юқади.

    Камбанинг айтишича, mpoxга қарши эмлашлар мамлакат шарқида 5 октябрда бошланиши керак эди. Конго ҳукумати режаларига кўра, 5 миллионгача одам эмланади.

    Эслатиб ўтамиз, Конго Демократик Республикаси Африкадаги ҳозирги mpox эпидемиясининг ўчоғига айланди. Ҳаммаси бўлиб, қитъанинг 18 давлатида касалланиш ҳолатлари аниқланди. Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, касалланганларнинг умумий сони 34,2 минг кишига етди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates