Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини юборади

    Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлаш учун "Вектор" илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган тест тизимлари тўпламларини юборади. Дастлабки тўплам шу ҳафтада етиб келади.

    Бу ҳақда Россия Федерацияси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати ("Роспотребнадзор") матбуот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 26 август куни Россия бош давлат санитария врачи Анна Попова раислигида ЕОИИ давлатлари аҳолисининг санитария-эпидемиология фаровонлиги соҳасидаги ваколатли органлар раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон бош давлат санитария шифокорлари иштирок этган. Шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари иштирок этиш учун таклиф этилган.

    Йиғилишда маймунчечак касаллиги бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат эълон қилиниши билан боғлиқ вазият муҳокама этилган. Кенгаш аъзоларининг фикрича, ЕОИИ давлатлари, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистонда маймунчечакнинг тарқалиш хавфи паст деб баҳоланмоқда.

    Иштирокчилар эпидемияга қарши кўрилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилган. Таъкидланишича, Евроосиё минтақасининг барча мамлакатлари чегарада санитария ва карантин назорати чораларини кучайтиради.

    Қайд қилинишича, ҳамкорлар Россиядан маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини тақдим этишни сўраган. Тест тизимларининг дастлабки тўпламлари шу ҳафта Ўзбекистонга етказилиши таъкидланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates