Бу ҳақда СамДТУ матбуот хизмати хабар берди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ўзининг кириш сўзи билан очиб бериб, COVID-19 коронавирус пандемиясига қарши курашда тиббиёт ходимлари меҳнати ва кўрсатган қаҳрамонликлари, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз саломатлиги йўлида туну кун қилаётган меҳнати барча учун жасорат намунаси бўлганлигини таъкидлади.

Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев ўз сўзида «Оқ халатли қаҳрамонлар» барельефининг тиббиёт ходимлари жасоратининг белгиси бўлиб қолишига ишонч билдирди.
Шунингдек, маросимда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, вилоят ва шаҳар соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, Самарқанд давлат тиббиёт университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Хотира барельефининг очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг янги биносидаги фундаментал тиббиёт кафедраларининг моддий-техник таъминоти билан танишиб, университетида ўқув жараёнини олиб боришини ва Университет талабаларининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун яратилаётган шарт-шароитларни юқори баҳоладилар.









