Таълим муассасаларида ичимлик сувига қандай санитария талаблари қўйилган?

    Саломатлик 3 сентябр 2022 1692

    Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг махсус гигиеник талабларга мос тоза ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилиши керак.

    “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”да ичимлик режимини таъминловчи ташкилотларга талаблар белгиланган.

    Унга кўра, таълим муассасаларида ўқувчиларнинг махсус гигиеник талабларга мос тоза ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилиши керак.

    Таълим муассасасидаги ичимлик режими қуйидаги шаклларда ташкил этилиши керак: стационар сув ичиш фавворачалари, идишлардаги кайнатилган сув ва қадоқланган сув ҳолатида.

    Ўқувчилар таълим муассасасида қоладиган вақт мобайнида сувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши лозим.

    Станционар ичимлик фавворачалари 10 см.дан кам бўлмаган вертикал сув оқими атрофида чегаралаб турувчи доиранинг бўлиши ҳам кўзда тутилиши керак.

    Агар ташкилот идишдаги сув орқали ичимлик режимини ташкил этса, у етарли миқдордаги тоза идишлар, шунингдек, тоза ва ишлатилган чинни ёки фаянс идишлар учун алоҳида патнислар билан таъминланган бўлиши шарт. Бир марталик идишларни тўплаш учун махсус контейнерлар бўлиши керак.

    Таълим муассасасига келтириладиган қадоқланган сувнинг сифати ва хавфсизлигини каволатлоқчи ҳужжати бўлиши шарт.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates