Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди

    Шифокорлар тўрт ярим соат давом этган мураккаб операциядан сўнг эндигина 2 ёшни қаршилаётган фарғоналик Самира Тоиржонованинг қорнидан 135 та магнит шарчани чиқариб олди.

    Маълум бўлишича, қизалоқ магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ютибюборган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолган ва унинг ҳаётига жиддий хавф солиб келган.

    Шундан сўнг қизчанинг ота-онаси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилоятифилиалига мурожаат қилади. Ўтказилган текширувлардан сўнг унинг қорнининг икки ёнида магнит тошларийиғилиб қолгани аниқлагали.

    Шифокорлар консерватив усулда қайд қилдириш орқали шарчалардан 14 донасини қизчанинг ичидан чиқариболади, аммо бошқа шарчалар унинг қорнида қолади.

    Қизнинг дардига даво топилмагач унинг ота-онаси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олибкелади. Қизалоқ текширувлардан ўтгач, 4 соатлик жарроҳлик амалиётидан сўнг шифокорлар қизалоқнингқорнидаги 135 та магнит шарчани олиб ташлашади.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates