Унга кўра, 2025 йилдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларга соғлиқни сақлаштизимида мақбуллаштириладиган штат бирликлари ҳисобидан онконазорат хоналари учун акушер-гинекологшифокори штат бирликлари киритилмоқда.
Шунингдек, мобил ва стационар маммографлар ишини 2 та сменадаташкил этиш учун рентген-лаборантлар ажратилади.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаюридик шахс мақомига эга бўлмаган Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилиши кўзда тутилган. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалга ошириладиган кўкрак бези саратони бўйича скринингнатижалари ушбу марказнинг ягона ридинг тизимига интеграция қилинади.
Жорий йилдан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида одампапиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилмоқда.
2025 – 2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастури Соғлиқни сақлашвазирлиги, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Республикаихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўзаромувофиқлаштирилган ҳолда сифатли амалга оширилиши таъминланади.
2025 йил 1 майга қадар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиётмарказининг ҳудудий филиалларини полимераза занжирли реакция текширувларини ўтказиш учун тиббийускуналар, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг онконазорат хоналарини зарур тиббийжиҳозлар билан таъминлаш ҳам кўзда тутилган.