Юртимизда 30-65 ёшдаги аёлларни онкоскрининг билан қамраб олиш тизими такомиллаштирилмоқда — ССВ

    Давлатимиз раҳбари томонидан "Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарор қабул қилиниши аёллар саломатлигини асраш йўлида муҳим қадамлардан бир бўлди.

    Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилиниб, унда келгусидаги қатор устувор вазифалар белгиланди.

    Хусусан, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30-65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси шакллантирилиб, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилмоқда.

    Бунда:

    — ҳар йили 30-50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади;
    — манфий натижа аниқланганда, улар 10 йилдан сўнг қайта текширувдан ўтказилади, натижа мусбат бўлганда эса аёллар қўшимча текширувга йўналтирилади;
    — саратонолди ҳолатлар аниқланган аёллар амбулатор даволаниш учун Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларига йўналтирилади;
    — 30-65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади;
    — кўкрак бези саратони текшируви 45 ёшгача бўлган аёлларда ультратовуш диагностикаси усулида, 45-65 ёшдаги аёлларда эса маммография орқали амалга оширилади.

    Скрининг натижасида онкологик касаллик аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates