Уларнинг аксарияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинмоқда.
Кадастр агентлиги бу каби фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди. Қайд этилишича, нафақат ҳудудий бошқарма ва тизим ташкилотлари ҳатто, Кадастр агентлиги раҳбариятида ҳам бундай ваколат йўқ.
"Ушбу жараённи ҳеч бир шахс ёки муассаса «пул эвазига» бажара олмаслиги, қонун билан қатъий тартибга солинганини алоҳида таъкидлаймиз.
Биринчидан, уй-жой қуриш ва тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонлари онлайн аукцион орқали очиқ савдога қўйилади.
Иккинчидан, ернинг тоифасини ўзгартириш фақат ва фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти рухсати билан амалга оширилади", дейилади хабарда.
Эслатилишича, ер тоифаси ўзгартирилган тақдирда ҳам ушбу ер давлат захирасига олинади ва қайта реализация қилинади.
Собиқ ёки амалдаги кадастр ходимларининг ҳар қандай шубҳали таклифлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўралди.









