Фуқаролар пенсияни “ошириб” берадиган фирибгарлардан огоҳлантирилди

    Ҳудудларда айрим шахслар фуқароларга “пенсиянгизни ошириб берамиз” деган ёлғон ваъдалар билан мурожаат қилиб, уларнинг шахсий маълумотларини олишга ва пул талаб қилишга уринмоқда.

    Пенсия жамғармаси мазкур ҳолатлар бўйича аҳолини огоҳлантириб, эҳтиёткор бўлишга чақирди.

    Маълум қилинишича, пенсия миқдорини ошириш фақат Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади. Фуқароларда пенсиясини қайта ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлса, улар фақат расмий бўлимларга мурожаат қилишлари мумкин.

    “Пенсия жамғармасининг ҳеч бир ходими фуқароларга кўчада пенсия миқдорини ошириб беришни таклиф қилмайди. Бегона шахсларга паспорт, пластик карта ёки ЖШШИР (PINFL) рақами каби шахсий маълумотларингизни ҳеч қачон тақдим қилманг”, дейилади расмий хабарда.

    Пенсия жамғармаси шу каби шубҳали ҳолатларга дуч келган фуқаролардан жамғарманинг ишонч телефони (1271) Ички ишлар органларига (102) хабар беришни сўради. Фирибгарларга алданишдан эҳтиёт бўлишга чақирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates