Адвокат фириб беришга уринди: 6 минг доллар эвазига маҳкумни озод қилиб бермоқчи бўлди

    Жиззах шаҳрида маҳаллий адвокатлик ҳайъати адвокати бир маҳкумни суд тизимидаги танишлари орқали озод қилиб беришни ваъда қилиб, "хизмат ҳақи" олаётган вақтда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

    Хабарда айтилишича, Адвокат Мирзачўл туманида яшовчи, фуқаро билан ўзаро тил бириктиради.

    Улар Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги манзил колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумни Жиззах вилоят суд тизимидаги танишлари орқали оқлов ҳукми асосида муддатидан олдин озодликка чиқариб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

    Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates