Қўлга олинганлар:
- Арабов Ғанижон Муродиллоевич, 1982 йилда Бухоро вилоятида туғилган;
- Бобоюсупова Шоҳиста Тўхсанбой қизи, 1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган;
- Мукимова Гулзода Хушвақтовна, 1970 йилда Навоий вилоятида туғилган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мазкур шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқароларни вазирликнинг қуйи тизимларига ёки Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишга чақирмоқда.
Таъкидланишича, жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, жумладан, Туркияда яшириниб юрган шахсларга нисбатан жиноий таъқиб изчил давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.
Шу билан бирга, кейинги вақтларда фирибгарлик билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бораётгани қайд этилмоқда. Шу муносабат билан фуқаролардан турли фирибгарлик усулларига алданиб қолмасликлари учун огоҳ бўлишлари сўралмоқда.








