Маҳаллий парвозларга чипталар арзонлашиши мумкин

    Рақобат қўмитаси авиакомпанияларни йўловчи манфаатларига зид равишда чипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқармаслик ҳақида огоҳлантирди.

    Чипталарни сунъий равишда сотувга чиқармай, нархларга таъсир кўрсатган авиакомпанияларга чора кўрилади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

    Президент топшириқларига асосан Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг апрель ойида ҳаво транспортида йўловчи ташиш бозорида рақобат муҳити ҳолатини яхшилаш, авиа чипта нархларини мақбуллаштириш, авиа ташиш соҳасида, шу жумладан ички йўналишларда йўловчи ташиш ҳамда авиа ёқилғи билан таъминлашда хусусий секторни жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш ва тенг шартлар яратиш бўйича таклифлар киритилган.

    Бугунги кунда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан авиа чипта нархларини барқарорлаштириш, ички йўналишларга тегишли “ҳаво эркинликлари” ва бошқа рағбатлантирувчи механизмлар асосида хусусий секторни, шу жумладан хорижий компанияларни жалб қилиш, маҳаллий ташувчиларга тенг шартларда субсидия бериш орқали маҳаллий йўналишларда аҳолига кенгроқ кўламда хизмат кўрсатишни кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

    Жорий йилнинг май ойида Ҳукуматнинг тегишли қарори билан барча маҳаллий ташувчиларга ички йўналишларда ташишларнинг тенг шартларда субсидия бериш жорий этилди.

    Шунингдек, маҳаллий қатновларда авиачипталарнинг нархлари "Uzbekistan airways" АЖ ва "Silk avia" авиакомпаниялари томонидан қайта кўриб чиқилиб, пасайтириш чоралари кўрилмоқда.

    Рақобат қўмитаси маҳаллий ва халқаро парвозларни амалга оширувчи йўловчи ташувчи компаниялар рақобатга ёки истеъмолчилар манфаатларига зид ҳаракатларни амалга оширганида, шу жумладан сунъий равишда чипталарни савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланганда қонунчиликка асосан чора кўрилишини билдиради, дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates