Қайд этилишича, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани, ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузгани, ўзига юклатилган лавозим вазифаларини лозим даражада бажармагани ва бир қатор камчиликларга йўл қўйгани учун Чортоқ туманидаги 48 – умумтаълим мактаби директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, муассасанинг маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва синф раҳбарига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.









