Наманган вилоятидан ўтган “Қамчиқ” довонида янги туризм маскани барпо этилади

    Туризм 15 октябр 2025 1020

    «Қамчиқ» довонининг Наманган вилоятидан ўтган қисмида замонавий дор йўли ва дам олиш мажмуаси қурилади.

    Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, лойиҳа 90 гектар майдонни қамраб олади, ва уни Австриянинг Doppelmayr / Garaventa гуруҳи амалга оширади.

    Doppelmayr/Garaventa гуруҳи — Австрия ва Швейцарияда ташкил топган, канатли йўллар (ropeways), гондолалар, лифтлар, йўловчи ва материал ташиш системалари ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар гуруҳи. Гуруҳ турли технологиялар, системалар ва хизматлар бўйича етарлича кенг портфельга эга. Компания дунё бўйлаб 96 та мамлакатда 15,000 дан ортиқ канат йўллари лойиҳалаштирган.

    Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Doppelmayr/Garaventa гуруҳи вакиллари – Жоханнес Триебник, Валерий Яшин, Евгений Купринни қабул қилди.

    Ўзаро мулоқотда лойиҳанинг аҳамияти ва амалга ошириладиган қурилиш объектлари муҳокама қилинди.

    Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳани Наманганнинг йирик тадбиркорларидан бири — «Aisha group» компанияси раҳбари Жобирхон Камалитдинов молиялаштирмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates