Қайд этилишича, танлов Жамғарма Бошқарув кенгашининг 2025 йил 3 июндаги 1-сонли қарорига асосан, етакчи хорижий университетларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш истагида бўлган номзодлар учун ташкил этилмоқда.
Танлов доирасида жами 450 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 130 таси бакалавриат, 220 таси магистратура ва 100 таси докторантура босқичи учун мўлжалланган. Ўринлар СТEМ йўналишлари, иқтисодиётнинг устувор тармоқлари (энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геодезия, ер муносабатлари), давлат бошқаруви, тиббиёт ва таълим соҳаларига йўналтирилади.
Номзодларга ҳужжат топшириш жараёнида янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида жамғарма томонидан онлайн платформа ишга туширилди.
Номзодлар ҳужжат топширишда қуйидаги маълумотларни юклаши лозим:
- жамғарма ижрочи директори номига ариза (намунаси платформада мавжуд);
- хорижий университетнинг қабул хати (Леттер оф аccептанcе);
- меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса);
- аттестат ёки диплом нусхаси;
- халқаро тил сертификати;
- мотивацион иншо ва бошқалар.
Ҳужжатлар 16 июнгача қабул қилинади.
Танлов жараёни, баҳолаш мезонлари ҳамда қўшимча маълумотлар Жамғарманинг расмий сайти Eyuf.uz орқали мунтазам эълон қилиб борилади.








