баннер
1 апр 2025
05:25

    “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади

    2025/2026 ўқув йилидан бошлаб олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари (талабалари) ва тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади.

    Президентнинг тегишли фармонига кўра, ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

    Бундан ташқари, ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.

    Шунингдек, ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Мазкур жамғарма 10 миллиард сўмгача миқдорда шакллантирилади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech