Қайд этилишича, танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам тегишли ОТМ раҳбари (ректор/директор) томонидан рағбатлантирилади.
Шунингдек, Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, танловнинг суҳбат босқичига тавсия этилган аммо совриндор бўла олмаган талабгорларга базавий стипендия миқдорининг 5 баравари;
— Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, танловнинг суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабгорлари эса, базавий стипендия миқдорининг 3 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.
Маълумот учун, жорий ўқув йилида магистратура мутахассислиги бўйича жами 124 нафар талабгор номзодларнинг ҳужжатлари тақдим этилиб, 20 та йўналишда танловнинг сўнгги — суҳбат босқичига тавсия этилган 57 нафар талабгор билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат натижаси Махсус танлов комиссияси томонидан яширин овоз бериш йўли билан ғолиблар тавсия этилди.
Президент давлат стипендияси ғолиблари рўйхати.