Йўриқнома бланкалар тарзидаги ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва уларни йўқ қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва уларни йўқ қилиш эмитент томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
- ҳужжатли қимматли қоғозлар эмитенти тугатилганда;
- эмитентнинг номи ўзгарганда;
- облигасиялар тўлиқ сўндирилганда;
- ҳужжатли қимматли қоғозларнинг чиқарилиши ҳужжатли шаклдан ҳужжатсиз шаклга ўтказилганда;
Ҳужжатли қимматли қоғозлар йўқ қилиш кўзда тутилган санадан 1 ой олдин эмитент бу тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органни хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатли қимматли қоғозлар ёқиб юбориш ёки уларни жисмоний майдалаш йўли билан йўқ қилинади.








