Билимни баҳолаш агентлиги абитуриентларга муҳим тавсиялар берди.
Тест синовлари ҳар куни икки сменада:
- 1-смена — 08:00 дан 11:00 га қадар;
- 2-смена — 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.
Бунда абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин паспорт (ИД-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари ҳамда:
- 1-сменада 07:30 га қадар;
- 2-сменада 14:30 га қадар текширувлардан ўтган ҳолда ўз жойига жойлашган бўлишлари лозим.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовига киритилмайди!
Шу сабабли тест синовларига белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда паспорт (ID-карта)нинг асли ва абитуриент рухсатномаси билан келишни унутманг!
Тест синовлари тўлиқ видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказилади ва жараёнларни test2025.uz сайти орқали онлайн кузатиб бориш мумкин бўлади.









