Бугун, 2025 йил 16 июль куни Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Олтиндала маҳалласида жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақланадиган резервуарда чақнаш юз берган.
Ҳодисадан сўнг ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда соат 14:40 да ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, соат 14:45 да 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган, соат 15:35 да эса тўлиқ бартараф этилган.
Афсуски, ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори бошчилигидаги тажрибали мутахассислардан иборат гуруҳ воқеа жойига юборилган.









