Шота Руставели ва Бобур кўчалари чорраҳасида транспорт ҳаракати чекланади

    2025 йил 25 июль соат 22:00 дан 28 июль соат 03:00 гача Тошкент шаҳри Шота Руставели ва Бобур кўчалари чорраҳасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

    25 июль соат 22:00 дан 26 июль соат 06:00 гача:

    • Бобур кўчасининг Шота Руставели чорраҳасидан Нукус кўчасигача бўлган бир йўналишдаги қисми ёпилади. Бу вақтда чорраҳада фақат ўнгга бурилиш мумкин бўлади.

    25 июль соат 22:00 дан 28 июль соат 03:00 гача:

    • Бобур кўчасидан тўғри ва чапга ҳаракатланиш тақиқланади — фақат ўнгга бурилишга рухсат этилади.
    • Шота Руставели кўчасидан чапга бурилиш тақиқланади, фақат тўғри ва ўнгга ҳаракатланиш мумкин бўлади.

    Ҳаракатдаги чекловлар туфайли айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгаради. Автобуслар янги йўналишлар бўйича ҳаракатланади, бу ҳақда батафсил маълумот расмларда ёки расмий манбаларда тақдим этилади.

    Ҳайдовчилар ва йўловчилардан белгиланган тартибларга қатъий риоя қилиш сўралади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates