Маълумотларга қараганда, метан газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти қуйидагича белгилаб қўйилди:
- Тошкент шаҳри — 78 та метан заправка соат 06:00 дан 23:00 қадар;
- Тошкент вилоятида — 117 та заправка 05:00 дан 17:00 га қадар;
- Андижон вилояти — 143 та заправка 05:00 дан 17:00 қадар;
- Наманган вилояти — 134 та заправка 05:00 дан 17:00 қадар;
- Фарғона вилояти — 173 та заправка 06:00 дан 18:00 қадар;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 124 та заправка 06:00 дан 18:00 қадар;
- Сирдарё вилояти — 53 та заправка 06:00 дан 18:00 қадар;
- Бухоро вилоятида —95 та заправка 6.00 дан 19.00 га қадар
- Навоий вилояти — 51 та заправка 06:00 дан 19:00 қадар;
- Хоразм вилояти — 94 та заправка 05:00 дан 17:00 қадар;
- Сурхондарё вилояти — 106 та заправка 06:00 дан 17:00 қадар;
- Қашқадарё вилояти — 116 та заправка соат 05:00 дан 17:00 га қадар.
Маълум қилинишича, чекловлар аҳоли ва корхоналарни газ билан узлуксиз таъминлаш ҳамда мавжуд тармоқларда барқарорликни сақлаш мақсадида амалга оширилмоқда.








