Siberian Wellness — 1996 йили Новосибирск шаҳрида ташкил этилган халқаро компания. У турли ёшдаги одамлар саломатлигини қўллаб-қувватлаш учун инновацион ечимлар, косметика, спорт ва функционал овқатланиш маҳсулотлари ҳамда парфюмерия ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланади. 15 йил муқаддам бренд Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди ва мамлакатга фақатгина маҳсулот экспорт қилиш билан чекланмади. Беш йил аввал Наманган вилоятида боғлар ташкил этиш ва ишлаб чиқариш мажмуаси қуриш учун ер майдони ажратилди. Бугунги кунда компания Ўзбекистонда етиштирилган сифатли мевалар ва концентратлаштирилган олма шарбатини ички ва ташқи бозорларга етказиб бермоқда.
Ярим чўлдаги воҳа
Пресс-тур таклифномасини олганимизда, расмий нутқлар ва диаграммали тақдимотларни кутаётгандик. Аммо саёҳат Фарғона водийси манзаралари бағрида бошланди. Қуёшда тобланган ерлар орқали узоқ сафар бизда Siberian Wellness боғининг таъсирини янада кучайтирди: серҳосил дарахтлар тоғ томонга интилган тартибли қаторларда саф тортган. Кўрилган манзара ҳақиқий эканига шубҳа қолмаслиги учун журналистларга сир очилди: бундай боғни сувсиз яратиб бўлмасди. Боғдаги ишлар доирасида компания жамоаси ерларни тошдан тозалаш билан кифояланмади: 12 та артезиан қудуқ қазилди, 182 000 кубометр сувга мўлжалланган 2 та захира сув ҳавзаси барпо этилди, 800 километрлик томчилаб суғориш тизими ўрнатилди. Ҳар бир дарахтга сув билан бирга минерал озуқалар аралашмасини етказиб бериш агрономлар томонидан аниқ ҳисобланади, жараён замонавий автоматика орқали назорат қилинади. Томчилаб суғориш анъанавий усулга нисбатан 50 фоизгача сув тежаш имконини беради. Бу ресурснинг нақадар қадрли эканини эса фақат қуруқ ва иссиқ иқлимда яшовчиларгина яхши тушунади.
Суғориш йўналишлари бўйлаб ҳаракатланар эканмиз, боғда парваришланаётган турли мевали ўсимликлар билан танишдик. Бугунги кунда 400 гектардан зиёд майдонда ўнлаб навдаги ўрик, нектарин, олча, олма, нок, бодом, узум, олхўри ва шафтоли етиштирилмоқда. Пресс-тур давомида ана шу меваларни йиғишда биз ҳам иштирок этдик ва янги деҳқончилик тажрибасини ҳис қилдик. Дарахтдан узилган мевалар шу ерда қурилган, паст ҳароратда сақловчи камераларга эга бўлган бинога етказилади. Бундай ёндашув туфайли маҳсулот истеъмолчига сархил ҳолда етиб боради. Ёнидаги офис биноси атрофида эса доривор ўсимликлар етиштирилади. Шу ерда ишчилар тушлик вақтида йиғилишди. Улар билан суҳбат давомида маълум бўлдики, Siberian Wellness юзлаб маҳаллий аҳоли учун иш ўринлари ва ижтимоий ҳимоя яратган, бу эса минтақа учун улкан ижтимоий масъулият намунасидир.
Меҳмондўст воҳани тарк этишимиздан олдин бренд вакиллари келгусидаги катта режалари ҳақида гапиришди. Компания келажакда минтақада нафақат қишлоқ хўжалигини, балки экотуризмни ҳам ривожлантириш ниятида. Бундай мақсадларга ишонч катта, чунки Siberian Wellness эколойиҳаларни амалга ошириш бўйича катта тажрибага эга. Компаниянинг ўз жамғармаси мавжуд, шунингдек, «100 гектар» номли глобал иқлим-ўрмон ташаббуси дунёнинг кўплаб мамлакатларидан кўнгиллиларни бирлаштирмоқда. Ўзбекистонда эса «Менинг Орол денгизидаги боғим» деб номланган хайрли ташаббус доирасида компания кўнгиллилари икки йилда Оролнинг қуриб қолган тубига 14 220 та саксовул ва 500 та қурғоқчиликка чидамли манзарали дарахтлар экишга улгуришди.
«Яшил» ишлаб чиқариш
Агар боғлар бўйлаб экскурсияда биз сув йўлидан юрган бўлсак, пресс-турнинг навбатдаги қисмида олмаларнинг қайта ишлашгача босиб ўтадиган йўлини кузатиш насиб этди. Навбатдаги манзил — ишлаб чиқариш мажмуаси бўлди. У ерда биринчи бўлиб ишга тушган йўналиш — олмадан 100 фоиз табиий концентратланган шарбат ишлаб чиқариш цехи. Маҳсулот экспортга йўналтирилган бўлса-да, биз уни сув билан аралаштириб, табиий таъми ва фойдали хусусиятларини ҳис қила олдик. Бу — Ўзбекистон қуёшида пишган меваларнинг мазаси, сифатга бўлган эътибор ва ҳар бир олмадан максимал фойда олишга ёрдам берадиган инновациянинг ўзи эди.
Ҳар куни замонавий автоматлаштирилган линия 80 тонна олмани қайта ишлаб, 10 тонна концентрат ҳосил қилади. Айни пайтда синовдан ўтаётган янги линия эса 600 тоннагача озиқ-овқат толалари ва 500 тонна пектин ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Жаҳонда пектинга бўлган талаб улкан. Шу боис, Siberian Wellness экологик хавфсиз усулга асосланган технологияни танлади: бугунги дунё амалиётида бу каби ёндашув ўзига хос бўлиб, юксак баҳоланади.
Маҳаллий ишлаб чиқаришда бренднинг машҳур маҳсулотларидан бири “НовоМин” конвейердан биринчи бўлиб чиққан. У Ўзбекистонда ҳам талаб юқори бўлган афсонавий маҳсулотлардан ҳисобланади. Ҳодимларнинг айтишича, маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги ёндашув Сибирда ҳам, Ўзбекистон, Сан-Марино ва Сербиядаги заводларда ҳам бир хил: инновацион таркиб, сифат ва табиатга эҳтиром ҳамиша диққат марказида. Улар маҳсулотнинг экологияга таъсири ва унинг ўрамига эътибор қаратишади: маҳсулот идишлари, қутиларининг деярли барчаси қайта ишлашга яроқли.
Фактлар ва рақамлар
Пресс-тур бошида кутилаётган график ва жадваллар билан ҳам танишдик. Биз фақат таассуротлар билангина эмас, балки аҳамиятли рақамлар ва фактлар билан ҳам бўлишамиз.
Биринчи навбатда, албатта, сифатга эътибор берилган.
Siberian Wellness боғлари Global G.A.P. халқаро стандарти бўйича сертификатланган бўлиб, бу қишлоқ хўжалигида тўғри амалиётлар стандарти ҳисобланади. Компания бу сертификатга эга бўлган Ўзбекистондаги энг йирик субъект саналади. Бу эса маҳсулот хавфсизлиги, сифати ва экологик тозалигига кафолатдир.
Ишлаб чиқариш кластери эса FSSC 22000 ва ISO 14001 стандартлари асосида сертификатланган бўлиб, хавфсизлик ва экологик менежмент соҳасидаги юксак даражани тасдиқлайди. Маҳсулот турларининг асосий қисми “Ҳалол” (HALAL) сертификатига эга бўлиб, у МДҲ, Туркия, Араб кўрфази мамлакатлари, Малайзия ва Индонезия стандартларига жавоб беради. Бу, шубҳасиз, Ўзбекистон истеъмолчилари учун жуда муҳим факт ҳисобланади.
Иккинчи жиҳат — кўлам ва интернационаллик. Наманган боғларидаги 325 000 тупдан зиёд дарахт кўчатлари нафaқат Ўзбекистон, балки Франция, Испания, Австралия ва АҚШ дан олиб келинган. Уларни парваришловчи агрономлар асосан маҳаллий мутахассислар, чунки улар маҳаллий иқлим ва тупроқни бошқалардан яхши билади. Франция ва Испаниядан жалб этилган халқаро экспертлар эса жамоага органик боғдорчилик бўйича сайёрамизнинг турли нуқталаридан ўзлаштирилган билим ва тажриба улашмоқда. Ишлаб чиқаришда асосан маҳаллий фуқаролар, шунингдек, Сибирдан келган мутахассислар ҳам фаолият олиб боришмоқда.
Ниҳоят, бренд статистикасидаги энг муҳим рақам — 100. Бу — 100 фоиз табиийлик, 100 фоиз сифат назорати ва, энг муҳими, 100 фоиз фидойилик ортидан келадиган 100 фоиз ишонч. Биз суҳбатлашган ҳар бир инсон ишига бутун вужуди билан берилиб ишлаётганини ҳис қилдик. Мана шу руҳ — ишонч уйғотади. Ишонч нафақат маҳсулот самарасига, балки улкан режаларни амалга ошираётган жамоага ва Siberian Wellness каби умумий қадриятлар атрофида бирлашган одамларга нисбатан ҳам ортмоқда.
Телефон: (+998 90) 999 40 04
Сайт: uz.siberianhealth.com
Instagram: @siberianwellness_uzbekistan
Telegram: @swuzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида

















