Шундан келиб чиқиб, компания Cobalt моделини тўлов муддати ўтганидан кейин расмий дилерлар орқали сотишни бошлади.
Эндиликда онлайн тизим орқали харид қила олмаган харидорлар истаган Чевролет дилеридан Cobalt автомобилини сотиб олиши мумкин. Мижозлар ўзига қулай дилерлик марказини танлаб, мавжуд автомобиллардан бирини олиш, шунингдек, қўшимча жиҳозларни кафолатга зиён етказмаган ҳолда жойида ўрнатиш имкониятига эга.
Ҳозирги кунда барча дилерлик марказларидаги сотувлар «UzAuto Motors»нинг ягона тизими орқали расмийлаштирилади. Ҳар бир шартномада унинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи ҚР-код мавжуд.
Компания маълумотига кўра, 2025 йил 20 ноябрь ҳолатига 2 624 дона Cobalt дилерлик тармоғига етказилган, шундан 1 969 таси сотилиб, мижозларга топширилган. Яна тахминан 6 000 дона автомобиль дилерларга етказилмоқда.
«UzAuto Motors» дилерлик марказларидаги сотувлар онлайн платформа орқали харид қилинган автомобилларни ўз вақтида топшириш жараёнига таъсир қилмаслигини таъкидлади.
Ноябрь ойига мўлжалланган автомобилларнинг ярмидан кўпи аллақачон эгаларига топширилган. Компания 15 декабрга қадар декабрь–январь ойлари учун режалаштирилган барча автомобилларни топширишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Cobalt автомобиллари сотуви билан боғлиқ гўёки коррупция ҳолатлари ҳақида тарқалган хабарлар текширилиб, муаллиф томонидан ҳеч қандай факт тақдим этилмагани аниқланди. Компания асоссиз маълумотлар «UzAuto Motors» ва расмий дилерлар обрўсига путур етказишини маълум қилиб, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди.
Компания мижозлардан дилерлик марказларида қандайдир ноқонуний ҳаракат ёки товламачилик ҳолатларига дуч келса, бу ҳақда дарҳол «UzAuto Motors» Комленс хизматига мурожаат қилишини сўради.








