Қашқадарёнинг Кўкдала туманида рўй берган ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилди

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида яна «заправка» портлагани тасвирланган видеолар тарқалди.

    Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ФВБ матбуот хизмати бирламчи маълумот берди.

    Қайд этилишича, 5 август соат 22:30 лар атрофида Кўкдала тумани, Кўкдала МФЙ ҳудудида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

    Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:22 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:30 да қуршаб олинган ва соат 22:50 да ўчирилган.

    Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

    Ҳодиса оқибатида автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates