Тошкентда уй таъмири пайтида ертўладан қурол ва ўқ-дорилар топилди

    Тошкентда эркак ўз ихтиёри билан ўқотар қурол ва 1600 дан ортиқ ўқ-дориларни топширди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

    Эркак Тошкент шаҳар ИИББга қўнғироқ қилиб, уйни таъмирлаш чоғида ертўладан қурол ва ўқ-дориларни топиб олганини ва уларни ўз ихтиёри билан ички ишлар органларига топшириш ниятида эканлигини маълум қилган.

    Мурожаат асосида тезкор бўлинмалар ходимлари фуқаронинг яшаш хонадонини кўздан кечириб, ертўладан РГД-5 русумли қўл гранатаси, TOZ-8 ва IJ-27Е русумли ўқотар қуроллар, портлатиш мосламаси, қўл граната запаллари, электродетонатор, 500 дан ортиқ жанговар ўқ-дорилар ҳамда бошқа буюмларни аниқлади.

    Маълум бўлишича, мазкур қурол ва ўқ-дорилар фуқаронинг марҳум отасига тегишли бўлиб, у илгари Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат қилган ва Қуролли Кучлар академиясидан нафақага чиққан.

    ИИВ эслатишича, қурол, ўқ-дори ва портловчи моддаларни ихтиёрий равишда топширган шахслар жавобгарликка тортилмайди. Бироқ бундай буюмларни қонунга хилоф равишда сақлаш ёки топширишдан бош тортиш ҳолатлари аниқланса, Жиноят кодексининг 248-моддасига асосан жиноий жавобгарлик белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates