Қуролли можароларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка олиб келади

    Миграция агентлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, қуролли можароларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка олиб келишини эслатди

    Айтилишича, қатор давлатларда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатларда иштирок этишга ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда.

    Агентлик қуйидагилар қатъий равишда тақиқланишини эслатиб ўтди:

    • қуролли можаро ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга яқинлашиш;
    • ҳарбий операцияларда иштирок этиш;
    • хорижий давлатларнинг қуролли кучлари, хавфсизлик хизматлари, ҳарбий адлияси ёки бошқа куч тузилмалари сафига қўшилиш;
    • шубҳали шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ёллаш ёки жалб қилиш (вербовка) таклифларига розилик бериш.

    Шубҳали таклиф ёки вазиятлар юзага келганда, дарҳол Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари (https://surl.lu/epgcoh) ёки Миграция агентликнинг ваколатхоналарига мурожаат қилиш сўралмоқда.

    Жиноят кодексининг 154¹-моддасига мувофиқ, хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates