Буюк Британияда 16 ёшдан кичик болаларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланади

    Буюк Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун литрида 150 миллиграммдан ортиқ кофеин бўлган энергетик ичимликларни сотишни тақиқлаш бўйича маслаҳатлашув бошланди.

    Бу ҳақда Британия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

    Тадқиқотларга кўра, 100 000 га яқин бола ҳар куни камида битта энергетик ичимлик истеъмол қилади, бу эса уларнинг уйқуси, ўқиши ва руҳий саломатлигига салбий таъсир қилади. Таълим вазири Бриджит Филлипсоннинг айтишича, бу чора “тарихдаги энг соғлом болалар авлодини яратиш йўлидаги яна бир қадам” бўлади.

    Ота-оналар ва ўқитувчилар томонидан қўллаб-қувватланган тақиқ 40 000 болада семиришнинг олдини олиши ва келажакда касалликларни даволаш учун ўн миллион фунт стерлингни тежаши мумкин, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates