Бўзсув каналидаги ифлосланиш бўйича жиноят иши қўзғатилди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўзсув каналига канализация сувлари оқизилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

    Ҳолат юзасидан тегишли текширув ўтказилди.

    Оқова сувларнинг чиқиш жойларидан олинган лаборатория таҳлил натижаларига кўра, «Бўзсув аэрация иншооти»нинг биринчи сонли ташламасида муаллақ моддалар чекланган миқдордан 23,7 марта, аммоний иони 101,9 марта, азот нитрит 3,5 марта, сульфатлар 2,3 марта, фосфатлар 1,3 марта, БПК 19,6 марта, нефть маҳсулотлари 2,52 марта, мис 4,16 марта, темир 12,4 марта юқори эканлиги аниқланган.

    Шунингдек, объектнинг учинчи сонли ташламасида муаллақ моддалар белгиланган миқдордан 22,1 марта, аммоний иони 19,9 марта, азот нитрит 8,5 марта, сульфатлар 2,8 марта, фосфатлар 1,3 марта, БПК 17 марта, нефть маҳсулотлари 1,78 марта, мис 3,3 марта, темир 3,6 марта юқори эканлиги маълум бўлди.

    Дастлабки текширув давомида атроф-муҳитни ифлослантирганлик ҳамда оқова оқизганлик оқибатида 1 млрд 511 млн 966 минг 450 сўм қўшимча компенсация тўлови ҳисобланди.

    Ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан ЖКнинг 205- ва 207-моддалари билан «Тошкент сув таъминоти» АЖга нисбатан жиноят иши қўзгатилган. Айни дамда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates