Тарбияланувчилари заҳарланган боғчалар 2 октябрдан ўз фаолиятини одатий иш режимида давом эттиради

    Таълим 30 сентябр 2025 1037

    Тошкент вилоятидаги айрим МТТда заҳарланиб шифохонага ётқизилган болаларнинг деярли барчаси тўлиқ соғайиб, оилалари бағрига қайтди. Ҳозирда шифохоналарда 3 нафар бола қолмоқда, уларнинг аҳволи ҳам барқарор.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган махсус штаб аъзоси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2 октябрдан бошлаб барча мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини одатий иш режимида давом эттиришини маълум қилди.

    Шунингдек, вазирлик ўз масъулиятини чуқур ҳис қилишини ва назорат механизмларини янада кучайтиради.

    Айтилишича, камчиликлар аниқланган аутсорсорлар билан тегишли шартномалар қайта кўриб чиқилади ёки бекор қилинади.

    Вазирликнинг таъкидлашича, эндиликда санитария талабларига беписандлик ёки озиқ-овқат сифати ҳисобига харажатларни қисқартиришга мутлақо йўл қўйилмайди.

    Жойларда кўрсатилаётган аутсорсинг хизматлари сифати устидан назорат тизими янада кучайтирилади.

    Бу жараёнга ота-оналар, экспертлар ва журналистлардан иборат жамоатчилик комиссияси ҳам жалб этилиб, уларнинг хулосалари жамоатчиликка мунтазам етказиб борилади.

    Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тизимли чоралар кўрилишини маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates