Қайд этилишича, Бухоро туманида жойлашган ЯТТ Холбоева Ўлмас Узоқ қизига қарашли бўлган мактабгача таълим ташкилотида 28.03.2025 йилда 2023 йилда туғилган Шарипов Шахрам Шохрухович электр токи уриши натижасида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 02.04.2025 йилда туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки терговда мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси М.Джумаеванинг вазифасига ёши ва индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш каби касбий мажбуриятлар кириши белгиланган бўлсада, ўз касбига нисбатан бепарво ҳамда ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги ва ўзига бириктирилган гуруҳда тарбияланувчиларни қаровсиз қолдирганлиги аниқланди ҳамда натижасига кўра мазкур жиноят иши 18.06.2025 йилда мазмунан кўришлик учун суд муҳокамасига юборилди.








