Қайд этилишича, ушбу ҳолат Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тезкор ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида видеотасвирда акс этган ҳолат шу йилнинг 27 май куни юз берганлиги аниқланиб, ўз лавозим мажбуриятларини қўпол равишда бузган тарбиячи М.А билан тузилган меҳнат шартномаси ташкилот директорининг 2025- йил 30 июндаги 487-2-34-ДММ/2025-сонли буйруғи асосида бекор қилинди.
Айни пайтда мактабгача таълим ташкилотида бундай ҳолатни юзага келтирган сабаблар батафсил ўрганилиб, бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда, — дейилади хабарда.








