Каромат Омонова Осиё рекордини янгилаб, Жаҳон чемпионига айланди

    Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистоннинг Нью Деҳли шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга чиқди.

    Аёллар ўртасида Ф46 тоифасида ташкил этилган ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган 20 ёшли ҳамюртимиз Каромат Омонова 13.07 м натижа билан барча рақибларидан устун келиш баробарида Осиё рекордини ҳам янгилади.

    Жаҳон чемпионати:

    • Аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастури (Ф46)
    • Каромат Омонова (Ўзбекистон) — 13.07 (Осиё рекорди)
    • Холли Робинсон (Янги Зеландия) — 12.86 (Океания рекорди)
    • Кети Пегг (Канада) — 12.76

    Омонованинг иштирокидан сўнг медалларимиз сони 8 тага етди: 3 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 1 та бронза. Беллашувлар давом этади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates