Қувонарлиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаевнинг юртимизда ва Осиё қитъасида Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришда қўшаётган хизматлари муносиб баҳоланди ва ташкилотнинг Осиё ордени билан тақдирланди.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони, Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби Асила Мирзаёрова эса қитъанинг “Энг яхши аёл пара атлети”деган шарафли номга сазовор бўлди.
Қитъада энг яхши номга муносиб бўлиш бу мехнатлар самараси, изланишлар мукофотидир. Осиё минбарларида эътироф этилган Ўзбекистон паралимпия қўмитаси рахбари Мухторхон Ташходжаев ва параатлет Асила Мирзаёровани ушбу эътироф билан самимий муборакбод этган ҳолда, уларга келгусидаги фаолиятларида ҳам улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.