Пара енгил атлетика: спортчиларимизда ҳозирча 7 та медаль!

    Тунис мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при мусобақасининг иккинчи кунги беллашувлари ҳам ҳамюртларимиз учун сермаҳсул бўлди.

    Вакилларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза, жами 7 та медалга сазовор бўлишди.

    Эркаклар:

    Ядро улоқтириш (F32)
    Жасур Ходжаев – олтин

    Диск улоқтириш (F11/37/43)
    Қудратуллохон Маъруфхўжаев – кумуш

    Узунликка сакраш (T11/12)
    Мансур Абдурашидов – олтин

    Баландликка сакраш (T44/46/47)
    Омадбек Хасанов – олтин
    Темурбек Гиязов – кумуш

    Аёллар:

    Клаб улоқтириш (F31/32/51)
    Махлиё Акрамова – бронза

    Узунликка сакраш (T12)
    Дилноза Мирахматова – олтин

    Айни дамда Ўзбекистон делегацияси 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида мезбон – Тунисдан сўнг 2-ўринда бормоқда.