Эндиликда “Ўзбеккосмос” агентлиги дарахтзорларнинг ноқонуний кесилишини космик мониторинг қилади

    2026 йил 1 январдан агентлик геология, ер муносабатлари ва экология соҳаларидаги ноқонуний ҳолатларни аниқлаш бўйича йилига 3 марта давлат космик мониторинги ўтказади.

    Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги қуйи бўғинида бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида алоҳида қайд этилди.

    Шунингдек, Фармонга кўра, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан экология соҳасида мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш, шунингдек, ноқонуний янги чиқинди зоналари ҳосил бўлиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш мақсадида йилига камида 3 марта давлат космик мониторинги ўтказилади.

    Шунингдеr, 2026 йилдан бошлаб ҳар йил якунига қадар республика бўйича дарахтзорларнинг ноқонуний кесилишини космик мониторинг қилинади.

    Қолаверса, 2026 йилдан синов тариқасида Тошкент вилояти Бўка туманидаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳолати аэрокосмик мониторингдан ўтказилади. Шу билан бирга, Сурхондарё вилоятида қуёш панелларини жойлаштириш ва юқори самарадорликка эришиш имконияти мавжуд бўлган майдонлар аниқланади. Транспорт соҳасида эса Тошкент–Ангрен йўналишидаги темир йўлда аэрокосмик мониторинг амалга оширилади.

    Бундан ташқари, 2026 йил 1 июлдан ҳудудларда “Ўзбеккосмос” агентлигининг аэрокосмик маълумотларидан самарали фойдаланиш ҳолати бўйича маҳаллий ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар рейтингини юритиш йўлга қўйилади.

    Қолаверса, 2026 йил 1 мартдан бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомонпоялар ва уларнинг қолдиқларини ёқиш каби салбий ҳолатларга чек қўйишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

    Фармонда, шу билан бирга, энергетика, транспорт, автомобиль йўллари, космик таълим ва сув хўжалиги соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб берилган. Хусусан, 2026 йил 1 октябрга қадар Сурхондарёда қуёш панелларини жойлаштириш ва юқори самарадорликка эришиш имконияти мавжуд бўлган майдонлар ўрганилади.

    Барча маълумотлар Агентликнинг «Space Gov Monitoring» (SGM) марказлашган ягона платформасига киритиб борилади ва ҳуқуқбузарликлар бўйича кўрилаётган чоралар доимий мониторинг қилинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates