МИБ Самарқанддаги ҳокимликлардан 90 млрд сўмга яқин компенсация ундирди

    Самарқандда 2025 йилда ҳокимликлардан жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг бузилган бинолари учун 90 млрд сўмга яқин компенсация ундирилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

    Маълум қилинишича, шу йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги жами 1 трлн сўмлик 81 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 20 мингдан ортиқ ижро ҳужжати тамомланиб, 127 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.

    Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 218 та ижро иши бўйича жами 89,9 млрд сўм маблағлар ундириб берилган.

    Бундан ташқари, 644 нафар фуқаролар фойдасига 5,1 млрд сўмлик маблағлар, шу жумладан, 1 млрд сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 8,1 млрд сўмлик етказилган зарар маблағлари ундирилиши таъминланган.

    Ҳозирда, фуқаролар фойдасига 61 380 та 659,2 млрд сўмлик ҳамда юридик шахслар фойдасига 78 000 та жами 2 трлн сўмлик ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates