Мажбурий ижро бюросининг хабар беришича, ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг марказий аппаратида тегишли ижро иши қўзғатилиб, қарздорга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган холда қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган.
Афсуски, берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмаган ва тегишли тартибда мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг манзилига борилганда гаровдаги айрим автотранспорт воситалари манзилда йўқлиги аниқланган ва уларга нисбатан Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.
Тезкор қидирувлар натижасида қидирувда бўлган “Toyota land cruiser” русумли автомототранспорт ҳамда Mercedes-Benz (Бетон насос) русумли автомототранспорт топилди ва тегишли далолатнома расмийлаштирилиб ундирувчига топширилди.








