Бекободда пора билан қўлга олинган МИБ ходимига суд ҳукми ўқилди

    Маълум бўлишича, давлат ижрочиси ушбу “хизмати” эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.

    ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда МИБ Бекобод шаҳар давлат ижрочиси пора олаётганда қўлга олинди.

    Маълумотларга кўра, у Бекобод туманида яшовчи фуқаронинг алимент қарздорлиги учун қўйилган хорижга чиқиш тақиқини бекор қилиш эвазига 20 миллион сўм талаб қилган ва 13 миллион сўмни пора сифатида олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, у аввалроқ бу хизмат учун 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олгани ҳам аниқланди.

    Суд ҳукмига кўра, давлат ижрочиси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди ва 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    2 йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат иштирокидаги ташкилотларда моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates