Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълумотларга кўра, С.Н. ва бошқалар “M.A.” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган “Арсенал” номли пайвандлаш электродларининг қалбаки нусхасини тайёрлаш билан шуғулланган. Улар 66 қути қалбаки маҳсулотни фуқаро Н.С.га сотиш вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тадбир давомида яширин цехдан умумий баҳоси 855 млн сўмлик 17 турдаги 36 760 қути электрод, қалбаки штрих код маркировкалар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган турли товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








