Кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотиш ҳолатлари фош этилди

    Хавфсизлик 19 ноябр 2022 2288

    Яширин цехда “PERSIL” “ARIEL” “MIF” “TIDE” каби савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда контрафакт кир ювиш кукунлари қўлбола усулда тайёрланган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар П.У. ва А.Ў. “ARIEL”, “PERSIL” ва “TIDE” номли таниқли савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда ҳар бири 3 кг бўлган қўлбола усулда қадоқланган 3 149 дона контрафакт кир ювиш кукунларини фуқаро У.П.га 5 300 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

    Шу каби, Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Х. ва Д.Х. “A.K.” МЧЖга тегишли нотурар бинонинг бир қисмини ўзаро келишув асосида ижарага олиб, яширин цех ташкил қилиб, “PERSIL” “ARIEL” “MIF” “TIDE” каби савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда контрафакт кир ювиш кукунларини савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, ушбу цехдан 13 050 кг туз, 2 653 кг қўлбола усулда тайёрланган кир ювиш кукуни, 2 157 дона идиш ва бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates