Қашқадарёда яширин ёғ цехи аниқланди

    Воқеа-ҳодисалар 15 январ 2025 797

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда қарийб 150 литр истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари далил сифатида олинган.

    Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги “Севаз“ МФЙда яшовчи М.М. ва Шаҳрисабз шаҳри “Синабоғ“ МФЙда яшовчи А.У. ўз уйларининг ёрдамчи хоналарида ташкил этган яширин цехларида ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланди.

    Тадбир давомида 140 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 326 кг. чигит, 4 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноятлар иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates