Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари фош этилди

    Хавфсизлик 18 октябр 2022 1353

    Ушбу ароқ маҳсулотлари давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги, истеъмолга яроқсизлиги ҳамда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли экани маълум бўлди.

    Хоразм вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар беришича, фуқаро Р.Ш қўлбола усулда тайёрланган 0,45 литрлик ҳажмли 240 шиша “Qarataw” ёзувли жами 108 литр ароқ маҳсулотларини қонунга хилоф равишда 3 600 000 сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

    Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида тайинланган экспертиза хулосаларига кўра, алкаголь махсулотлари қопқоғига ёпиштирилган акциз маркалари “ДАВЛАТ БЕЛГИСИ” остида чоп этилмаганлиги, аксинча компьютернинг рангли принтерида тайёрланиб, қалбакилаштирилганлиги аниқланди.

    Шунингдек, ушбу ароқ маҳсулотлари давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги ва истеъмолга яроқсизлиги ҳамда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли эканлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates