“Қинғир иш”нинг “қийиғи” фош бўлди...

    Фуқаро Ғ.Ж. ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда газ тармоқларига уланиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз оҳак ишлаб чиқарилаётгани аниқланди.

    Жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 10-00ларда, вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳар Хайробод МФЙда яшовчи фуқаро Ғ.Ж.га тегишли бўлган, Жиззах шаҳар Улуғбек МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган ҳеч ким яшамайдиган ҳовли кўздан кечирилганда, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда газ тармоқларига уланиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз оҳак ишлаб чиқарилаётгани аниқланган.

    Тезкор тадбир давомида 600 кг оҳак, 4 дона газ печлари ва бошқа хом-ашёлар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.

    Ўрганиш давомида Ғ.Ж. 2022 йил сентябрь ойидан буён М.Улуғбек МФЙ ички йўналишдаги 200 диаметрли газ қувурига 50 диаметрли трубани яширин равишда улагани, ёрдамчи хўжалигига ўрнатилган печларда оҳак пишириш билан шуғулланиб келгани аниқланган. Ҳозирги кунда ҳисоб-китобларга кўра, мазкур цехда жами 1.746.360 куб газ ишлатилган ва унинг тахминий миқдори 1 миллиард 746 миллион 360 минг сўмни ташкил қилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Шунингдек, ҳозирда ҳудудларда электр ва газ тармоқларини ноқонуний улаган фуқароларни аниқлаш ва уларга қонуний чора кўриш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates