Товуқ гўштини яширинча қайта ишлаш цехи фош этилди

    Тошкент шаҳри Учтепа туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товуқ гўштини муомалага киритилишининг олди олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

    Таъкидланишича, Ш.К., Ж.М., Ж.А. ва бошқалар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан “Хамдост” МФЙ ҳудудидаги бинода товуқ гўштини қайта ишлаш цехини ташкил этган.

    Уларнинг хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 4 674 кг товуқ гўштини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates