Мазкур хабар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси муносабат билдирди.
«Дарҳақиқат, шу йилнинг 29 сентябрь куни Истанбулда 6 нафар шахс, жумладан, блогер "Жасмин" (Музаффар Раҳимов) ҳам маҳаллий полиция томонидан қўлга олиниб, 30 сентябрда Малтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган», — дейилади хабарда.
Хабарда таъкидланишича, улар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумонланмоқда.
Тинтув давомида олинган ашёвий далиллар экспертизага юборилган, тергов давом этмоқда, — дейилади Бош консулхона баёнотида.









