Бу ҳақда ЙҲХХ хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2025 йил 16 сентябрда «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Унга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб транспорт воситасига газ баллони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.









