Физика бўйича 2025 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    Жон Кларк, Майкл ДеВор ва Жон Мартинис квант механикасидаги ютуқлари учун физика бўйича 2025 йилги Нобель мукофотига сазовор бўлишди. Бу ҳақда Нобель қўмитаси сайтида маълум қилинди.

    Мукофот “макроскопик квант-механик туннеллаш ва электр занжирида энергия квантланишини кашф этгани учун” берилади.

    Кимё, адабиёт, тинчлик мукофоти ва иқтисод бўйича Нобель мукофоти ғолиблари яқин кунларда эълон қилинади. Мукофотларни топшириш маросимлари 10 декабрь, Нобель вафот этган кунда Стокгольм ва Ослода бўлиб ўтади.

    Нобель мукофоти совриндорларига олтин медаль, диплом ва тахминан бир миллион еврога тенг бўлган 11 миллион швед крони миқдоридаги пул мукофоти топширилади.

    Душанба куни физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофоти Мэри Брунков (АҚШ), Фред Рамсделл (АҚШ) ва Шимон Сакагучига (Япония) топширилди. Мукофотланганлар иммунитет тизимининг “қўриқчилари” – тартибга солувчи Т-ҳужайраларини аниқлашди, бу иммунитет ҳужайраларининг организмга ҳужум қилишига тўсқинлик қилади, деб хабар берди rg.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates