Самарқандда яшил иқтисодиёт ва рақамли технологияларга бағишланган халқаро конференция бошланди

    Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида “Яшил иқтисодиётга ўтиш, рақамли технологиялар ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда кадрлар салоҳиятини ошириш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

    Анжуман Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши, Финляндиянинг Oulu университети, Швейцариянинг Caritas ташкилоти, Европа Иттифоқи, Эрасмус+ дастурининг OFINU лойиҳаси ҳамда Жанубий Корея Халқаро боғдорчилик институти ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, халқаро университетлар, илмий-тадқиқот марказлари, олий таълим муассасалари ва хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

    Тадбирни институт ректори, профессор Шавкат Ҳасанов очиб берди. У ўз нутқида жаҳон миқёсида яшил иқтисодиёт ва рақамли технологияларнинг иқтисодий тараққиётдаги ўрни, шунингдек, юқори салоҳиятли кадрларни тайёрлашнинг муҳим аҳамияти ҳақида сўз юритди.

    Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳусан Тўхтаев конференциянинг долзарблиги ҳақида гапириб, институтда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди. У ёшларнинг хорижий амалиётларда фаол қатнашиши, илмий жараёнларнинг жадаллашгани ва халқаро ҳамкорликнинг кучайганини алоҳида таъкидлади.

    Анжуман доирасида иқтидорли талабалар илмий тадқиқот ва стартап лойиҳаларининг постер тақдимотини ўтказди. Улар ўз ишланмалари орқали мавжуд муаммоларга амалий ечимлар таклиф қилди. Лойиҳаларнинг амалиётга жорий этиш имкониятлари юқори баҳоланиб, қатнашувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

    Шунингдек, иштирокчилар бир нечта шуъбаларда иқлим ўзгариши, барқарор қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини бошқаришда рақамли ечимлар, инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, доривор ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда замонавий усуллар, кадрлар тайёрлашда янгича ёндашувлар каби мавзулар бўйича муҳокамаларни давом эттирди.

    Тадбир якунида таълим жараёнларига экологик инновацияларни жорий этиш, сув ресурсларини бошқаришда рақамли ечимлардан фойдаланиш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда барқарор ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантиришга оид янги ташаббуслар илгари сурилди.

    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates